Для слабовидящих
Бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири — оммавий баҳолаш тизимини жорий этишга қаратилган лойиҳа муҳокамаси тобора қизғин тус олмоқда.
Мазкур масала юзасидан жамоатчилик муҳокамасини давом эттирган ҳолда, Kun.uz ахборот портали яна бир бор Миллий марказ масъул вакиллари, Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти раиси ҳамда соҳа экспертларини очиқ мулоқотга таклиф этди.
Учрашув давомида ҳар икки томоннинг позицияси, қарашлари ва таклифлари тингланди. Миллий марказ вакиллари лойиҳа мақсадлари ва унда назарда тутилган ёндашувларни асослаб беришга ҳаракат қилган бўлса, Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти вакиллари лойиҳада мавжуд деб ҳисоблаган қатор камчиликлар, меъёрий-ҳуқуқий зиддиятлар ҳамда уни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.
Муҳокама давомида оммавий баҳолаш тизимини жорий этишда унинг мақсадлари, қўлланиш доираси, баҳолаш натижаларидан фойдаланиш тартиби ва амалиётда юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни чуқур таҳлил қилиш зарурлиги яна бир бор намоён бўлди.
Зеро, оммавий баҳолаш тизимини жорий этишдан кўзланган мақсадга эришиш учун лойиҳанинг нафақат ташкилий ва техник жиҳатлари, балки унинг ҳуқуқий асослари, бозор тамойилларига мувофиқлиги ва барча манфаатдор томонлар ҳуқуқларини таъминлаш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилиши лозим.
«Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти» рахбарияти.
Тел: 71-200-67-00
Веб: www.oouz.uz