Для слабовидящих
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30-декабрдаги 838-сонли қарори билан тасдиқланган “Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ баҳоловчиларга тоифа гувоҳномаларини бериш бўйича комиссия йиғилиши ўтказилиши белгиланган.
Мазкур Низом талаблари асосида жорий йилнинг 13 октябрь куни баҳоловчиларга тоифа бериш ёки тоифа беришни рад этиш юзасидан навбатдаги малака комиссия йиғилиши ўтказилди.
Маълумот учун: Талабгорлар тоифа олиш учун аризаларни малака комиссиясига тегишли ҳужжатлар билан Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этадилар.
Комиссия йиғилишида комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан тоифа олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилиб, белгиланган шаклдаги «Баҳолаш варақаси» талабгорни баҳолаш мезонлари асосида тўлдирилиб тегишли фикрлар билдирилади ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари тавсифномалари инобатга олинади.
Тоифа бериш бўйича комиссия таркибига Низом талаблари асосида Давактив агентлигидан иккита вакил ҳамда ҳар бир баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан (“Баҳоловчи ташкилотлар Ассоциацияси”, “Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти” “Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти”) иккитадан вакил киритилган.
Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали, иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Комиссиянинг мазкур йиғилишига 20 та талабгордан аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 13 таси “олий” тоифа, 7 таси “биринчи“ тоифа гувоҳномаси олиш учун мурожаат қилган.
Тоифага талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, комиссия аъзолари томонидан тўлдирилган “Баҳолаш варақалари” асосида қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
- 7 нафар талабгорга «олий тоифа» бериш;
- 7 нафар талабгорга «биринчи тоифа» бериш;
- 4 нафар талабгорга «иккинчи тоифа» бериш;
- 2 нафар талабгорга тоифа беришни рад этиш.
Олий, биринчи ва иккинчи тоифа берилган баҳоловчилар
РЎЙХАТИ
|
№
|
Баҳоловчилар
|
Баҳоловчи ташкилот номи
|
Ҳудуд
|
Берилган тоифа
|
|
1 |
Kaxarov Sardarbek Sanjarbekov |
“Valkon Managment” МЧЖ |
Тошкент шаҳар |
Олий
|
|
2 |
Malikov Umid Muradovich |
“Smart Consult” МЧЖ |
Сирдарё вилояти |
Иккинчи
|
|
3 |
Nazarov Umid Zokirovich |
“Fargʼona Baxolash Konsalting Markazi” МЧЖ |
Фарғона вилояти |
Олий
|
|
4 |
Xalbayev Farrux Muxitdinovich |
“Sogda Sarmoya” МЧЖ |
Самарқанд вилояти |
Иккинчи |
|
5 |
Matanov Rustam Sadikjanovich |
“Taraqqiyot va Tahlil” МЧЖ |
Андижон вилояти |
Биринчи
|
|
6 |
Xalikulov Zayniddin Amiriddinovich |
“Diller-Sarmoya” МЧЖ |
Самарқанд вилояти |
Биринчи |
|
7 |
Amanov Akbar Atamulloyevich |
“Afrosiyob baho” МЧЖ |
Самарқанд вилояти |
Олий |
|
8 |
Isakov Tolibjon |
“Smart ekspert baho” МЧЖ |
Наманган вилояти |
Олий |
|
9 |
Karimov Botir Tulkunovich |
“Konservis” МЧЖ |
Тошкент шаҳар |
Олий |
|
10 |
Qobilov Dilshod |
“Xolis-Expert” МЧЖ |
Самарқанд вилояти |
Биринчи |
|
11 |
Muxiddinov Nuriddin Faxriddinovich |
“Midland Consulting” МЧЖ |
Тошкент шаҳар |
Иккинчи |
|
12 |
Nigmanxanov Zuxriddin Zayniddinovich |
“Veritas” МЧЖ |
Тошкент шаҳар |
Олий
|
|
13 |
Allaberdiyev Sanjar Ziyodullayevich |
“Xolis Baholash Xizmati” МЧЖ |
Тошкент шаҳар |
Иккинчи |
|
14 |
Xamraqulov Dilmurodjon Komiljonovich |
“Oʻzbekiston baholovchilar ekspertlar va maslahatchilar jamiyati” Жамоат бирлашмаси |
Тошкент вилояти |
Биринчи |
|
15 |
Inogamov Baxodir Ikramovich |
“Osiyoexpert” МЧЖ |
Тошкент шаҳар |
Биринчи |
|
16 |
Ismailov Shuxrat Tuygunovich |
“Euro-Expert konsalting” МЧЖ |
Самарқанд вилояти |
Биринчи |
|
17 |
Raxmanov Bobur Anvarovich |
“Barqaror Baholash” МЧЖ |
Тошкент шаҳар |
Олий
|
|
18 |
Karimov Abdulhamid Baxtiyor oʻgli |
“Complex Valuation” МЧЖ |
Тошкент шаҳар |
Биринчи |