+998 71 200-67-00 info@oouz.uz ул. Юсуфа Ражабий, д. 44, кв. 6, г. Ташкент
Общество оценщиков Республики Узбекистан

Куни кеча Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти томонидан Миллий марказ амалга оширган оммавий баҳолаш натижалари ҳамда уларни амалиётга жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси юзасидан kun.uz ахборот каналида расмий муносабат билдирилди.

Унда қонун лойиҳасида йўл қўйилган бир қатор камчиликлар, оммавий баҳолаш натижаларидан бир нечта мақсадларда фойдаланишнинг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлиги, шунингдек, оммавий баҳолашни профессионал баҳолашнинг ўрнини босувчи механизм сифатида эмас, балки унга боғлиқ алоҳида махсус тартиб сифатида ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаш зарурлигига оид асосли фикр ва мулоҳазалар илгари сурилди.

Мазкур масалалар баҳолаш фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонунчиликдаги изчилликни таъминлаш ҳамда соҳада профессионал баҳолаш тамойилларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Яқин кунларда ушбу муносабат kun.uz канали эфирида намойиш этилади.

Шу муносабат билан барча ҳамкасбларимизни касбимизга дахлдор бўлган муҳокамаларда фаол иштирок этишга, ўз профессионал фикр ва таклифларини билдиришга ҳамда баҳолаш соҳасининг ривожланишига бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

Баҳолаш соҳасининг нуфузи, ҳуқуқий асослари ва келажаги — барчамизнинг умумий масъулиятимиз !

Распечатать страницу