Для слабовидящих
Ҳурматли ҳамкасблар!
Оммавий баҳолаш натижалари бўйича мулкдорлар ва бошқа фуқаролардан баҳолаш ташкилотларига мурожаатлар тушаётгани кузатилмоқда. Хусусан, фуқаролар ўз квартираси ёки бошқа кўчмас мулки бўйича оммавий баҳолашда аниқланган қиймат, унинг солиқ солишда қўлланилиши, ушбу қийматни қайта кўриб чиқиш ёки мустақил баҳолаш имкониятлари юзасидан саволлар билан мурожаат қилмоқда.
Шу муносабат билан Жамият баҳолаш ташкилотларининг амалиётдаги тажрибасини умумлаштириш мақсадида қуйидаги масалалар бўйича маълумот тўпламоқда:
• оммавий баҳолаш натижалари бўйича фуқаролардан мурожаатлар тушган-тушмагани;
• мурожаатлар сони ва уларнинг асосий мазмуни;
• фуқаролар қандай саволлар билан мурожаат қилгани;
• оммавий баҳолаш натижаларидан норозилик ёки эътирозлар мавжудлиги;
• фуқароларни қизиқтираётган асосий масалалар;
• оммавий баҳолаш натижасини мустақил баҳолаш орқали қайта аниқлаш имконияти бўйича мурожаатлар;
• солиқ мажбуриятлари ва солиқ ҳисоб-китоблари бўйича берилган саволлар;
• баҳолаш ташкилотларининг ушбу мурожаатлар билан ишлаш жараёнида дуч келаётган бошқа муаммолар.
Сўровнома баҳолаш ташкилотларининг реал амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш мақсадида ўтказилмоқда.
Олинган маълумотлар оммавий баҳолаш институтининг амалиётда қўлланилиши, фуқароларнинг уни қабул қилиши ва баҳолаш хизматларига таъсирини таҳлил қилишда, шунингдек, баҳолаш соҳасининг профессионал позициясини шакллантиришда фойдаланилади.
Сўровномада иштирок этиш баҳолаш ташкилотлари учун муҳим. Шу сабабли барча баҳолаш ташкилотларини ўзларининг амалий тажрибаси асосида сўровномада иштирок этишга чақирамиз.
Сўровномада иштирок этиш: https://forms.gle/C6wfuKB3ZmE6LrLt6