Для слабовидящих
Конференцияда кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилиш давомида ҳар бир масала юзасидан иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди, таклифлар илгари сурилди ҳамда мавжуд масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Анжуман очиқ ва амалий мулоқот руҳида ўтиб, Жамият фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳадаги долзарб вазифаларни муҳокама қилиш ҳамда келгусидаги ишлар бўйича аниқ ёндашувларни белгилашга қаратилди.
Конференция якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мазкур конференция Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти фаолиятида муҳим ташкилий тадбирлардан бири бўлиб, баҳолаш соҳасини ривожлантириш, аъзолар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва жамият фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.